$Xafta$, $Sana$, 23:10
 

Ro'yxat

Bo'lim Xaqida

New mp3 [0]

Bizning So'rov

Оцените мой сайт
Всего ответов: 8

Statistik ma'lumot


Saytda jami: 1
Mehmonlar 1
Ishtirokchilar 0

Mini-chat

Kirish usuli

Bosh Sahifa » 2012 » Июль » 16 » ОЗОДБЕКНИНГ 2012-ЙИЛГИ ИЖОДИГА ЖОН БЕРГАН ШОИР!
12:35
ОЗОДБЕКНИНГ 2012-ЙИЛГИ ИЖОДИГА ЖОН БЕРГАН ШОИР!

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросидаги "Мени кучлироқ сев” қўшиғи қизғин кутиб олинди. Бу қадар мувоффақиятни кутганмидингиз?


– Бу шеърга Мусохон Нурматов куй басталаганда эшитиб ҳайратга тушгандим, ҳам ҳайрон қолгандим. Сабаби, мириқиб эшитаман деса, фарёдли, рақс тушаман деса, жиддий! Кейин қайта – қайта эшитаётганларни кўриб, яна ҳайрон бўлдим. Ниҳол мукофоти совриндори Малика Қурбонова рақсга тушганда ҳайратга тушдим. Озодбекнинг шеър ўқиши қойил қолдирди. Клипдаги Озодбекнинг кўзларидаги изтироб, қайғу, олов унинг инсон сифатида юксак фазилатлар соҳиби эканини кўрсатиб турибди.


Мусохон Нурматов ва Озодбек Назарбеков ўзбек мусиқа санъатидаги иккита улкан иқтидор. Улар каби истеъдодлар борки, хаётимиз гўзал, яшаш завқли ва фароғатли!


– Табиийки айтилган қўшиқларнинг ҳаммаси ҳам шеър эгасига ёқавермайди. Сизда нимагаям қўшиқ қилди, шеър увол деган пайтларингиз бўлганми?


– Бўлган. Лекин ҳеч таъна қилмаганман. Чунки, ҳеч бир қўшиқчи қўшиқ ёмон чиқсин, шеърни савиясини тушириб юборай деб қўшиқ айтмайди. Қўшиқ яхши чиқиши учун жон – жаҳди, бутун куч – қуввати, бор қудрати билан ҳаракат қилади. Ёмон чиққанда у ҳам надомат чекади. Афсусланади. Менинг кўп шеърларим мувоффақиятли чиққан. Эшитиб шундай шеър ёзганимдан ғурурланганман. Охунжон Мадалиев, Оролмирзо Сафаров, Илҳом Иброхимов, Хуршид Расулов, Сарвара, Ёдгор Мирзажонов, Севара Назархон, Отабек Муталхўжаев, Улуғбек Отажонов, Анвар Санаев каби халқимиз ардоғидаги хонандаларнинг шеърларимга мурожаат этиши қувонтирган ва улардан миннатдорман.


– Бир адиб "Шоирлар ҳамма нарсадан ҳайратланадиган одамлардир” дея фикр билдирган. Сизни нима ҳайратга солади, сизга нима илҳом бағишлайди?


– Ҳайрат – бу кўз! Одам қачон ҳайратланса, кўраолади ва бу хотира бир умр сақланади. Ҳайратланмасдан, шунчаки кўрган нарсаларингиз ўша заҳотиёқ ёдингиздан кўтирилиб кетади. Худо кимга ҳайрат туйғусини берган бўлса, демак унга бахт берибди, уни мукофотлабди. Шоирлар ҳайратланмаганларида ҳеч нарса ёзолмаган бўлар эдилар. Одам ўзида ҳайратланаолиш туйғусини тарбиялай олиши керак. Бунинг учун у ўзидаги болаларча соф самимийликни йўқотмаслиги, дунёга холис кўз билан қарайолиши, юрагини ёмон иллатларга йўлиқишдан асраши лозим.


Шунингдек, ҳайратланмаслик – Оллоҳ мўъжизаларига бефарқликдан, лоқайдликдан, беписандликдан, қалбан қаришдан далолат. Шунинг учун, шоирлар ҳаётни ёшартиришга хизмат қилганлар. Илму – ҳикмат, сиру – синоатлар қаршисида шоирлар ҳамиша хайратга тушаверганлар ва уларнинг асарларини ўқиганлар ҳам ҳамиша ҳайратланаверадилар. Дунёнинг етти мўъжизаси бор дейишади, мен айтар эдимки, саккизинчи мўъжиза бу – шоирнинг туғилишидир. Шоирнинг туғилиши – Худонинг мўъжизаси! Унинг туғилиши ҳайратланарли! Шоирнинг дунёга ҳайрат билан боқиши, дунёга маҳлиё бўлиши, юрагида ҳайрат уйғониши – бу унинг юрагига Худо солган илҳомдандир! Бу илҳом оламни янгидан кашф этса, мафтункор шеърлар ёзилса, демак Худо ўзининг инояти билан бизларни сийлаяпти. Мени, ҳамиша Худонинг буюклиги ҳайратга солади, Худога ишонган одамлар илҳом бағишлайди!


– Бугунги ўзбек шеърияти ҳақида фикрингиз қандай?


– Ўзбек шеърияти саройи ҳеч қачон бўшаб қолмайди. Чунки, халқимиз шеъриятни севади, шеъриятни ардоқлайди. Шеъриятга муҳаббат ҳаммамизнинг қон – қонимизга сингиб кетган. Ўзбеклар кўнгил одами! Ўзлари учун шеър ёзиб юрган минг – минглаб одамларни кўрганман. Улар шеърларини ҳеч жойда чоп эттирмайдилар. Шеър ёзгилари келган пайтда шеър ёзишади ва ўз ёзганларини ўқиб, ўзлари таскин топади, ўзлари қувонадилар. Шунингдек, уларнинг ичида ёрқин истеъдодлилари ҳам кўп. Агар шеърият чемпионатлари ўтқазилганда, шоирларимиз албатта жаҳон биринчилиги учун курашган бўлар эдилар.


– Шоир шеърни ким учун ёзади?


– Санъат санъат учун деган фикр бор! Келажак учун ёзаман, ё ўзим учун ёзаман деган фикрлар бор. Мен бу фикрларни ҳаммасидан ўтиб бўлдим. Мен одамлар учун ёзаман. Мен – мардикорман! Одамларга нима ёқаркин, қандай ёзсам ёқаркин деган фикр мени кеча-ю кундуз ўйлантиради. Одамларга ёқадиган битта шеър ёзишни роман ёзишдан афзал биламан. Мен санъат учун деб, ўзим учун деб, келажак учун деб юзлаб шеърлар ёзганман. Ҳозир бу услублардан воз кечдим. Ўзимни одамлар олдида қарздор ҳисоблайман. Чунки, улардан кўп эҳтиром кўрдим. Энди, биргина шеърим, тўрт қатор сўзим бировга сал ёқса, қарзимни тўлаётгандай бўламан.


– Адабиёт, хусусан шеърият мухлислари камайиб кетди деган фикрлар қулоққа чалинади. Шу ростми?


– Токи дунёда муҳаббат, дард, изтироб, шодлик, камаймас экан, шеърият мухлислари камаймайди. Қачон одамзот роботга айланса, камайиши мумкин. Интернетга, компъютерга, телевизорга эътибор кучайиши ҳам шеъриятга бўлган эътиборни сусайтираолмайди. Бугун интернет саҳифалари шеърларга тўлиб тошган. Сайтларга миллионлаб шеърлар жойлаштирилган. Одамларнинг дард – ҳасратини, ҳоҳиш – истагини, изтиробларини, орзу – умидларини кўришни, ўқишни истайдиган қўрқоқ нашрларгина шеърлардан, шеъриятдан воз кечган ва жамиятда шеъриятга эътибор сусайган дея туҳмат тарқатмоқда. Аммо, ойни этак билан ёпиб бўлмайди...


– Шоирлар севувчан бўлади, дейишади?


– Ҳа, тўғри. Севги – меҳрдан туғилади. Меҳр – дунёдаги энг қиммат туйғу! Ота – болани, ака – укани, икки дўстни, эр – хотинни меҳр боғлайди, миллион доллар пул эмас! Меҳр кетса, бу пуллар уларни боғлаб тураолмайди. Шунинг учун меҳр жуда қиммат туйғу! Севги эса меҳрнинг гултожи! Ватанга муҳаббат, ота – онага, ёрга, ҳаётга муҳаббат – олий туйғудир! Шоирлар ҳақиқатдан севувчан бўлишади. Шоирлар шеър орқали муҳаббатни тараннум этишади, севишга ундашади, одамлар қалбида меҳр уйғонишига сабабчи бўлишади. Ўз Ватанига, ота – онасига, ёрига меҳри бор одамлар эса, фидойи, мард бўлишади. Дунёда мард, меҳридарё, жонкуяр ва қўрқмас одамлар қанча кўп бўлса, дунё шунча гўзал ва файзли, яшашга арзирли бўлиб бораверади. Шоирларнинг севувчан бўлиши, шоирларнинг ихтиёридаги иш эмас, Худо уларнинг юрагига мана шундай фидоийликни солганидандир.


– Жаҳон шеъриятида кўпроқ кимларни ўқийсиз?


– Ҳозирги кунда Жалолиддин Румийни, Евгений Евтушенкони ўқияпман. Менга Абу Ҳомид Ғаззолий хикматлари, Марина Цветаева шеърлари, Габриэлъ Гарсия Маркес прозаси ёқади.


– Шеър сиз учун...


– Шеър – мен излаган хазина! Шеър, ўқиганингда юрагингга малҳамдай қуюлса, тафаккурингни ёритса, қулоғингга "сен – ҳазрати инсонсан!” дея шивирласа, мана шу нарса – шеър бўлади! Ҳамма ҳаётда нимагадир интилади, ўз олдига мақсад қўяди, орзу қилади ва бир куни албатта етишаман деб ўйлайман. Салдат генералликни, футболист жаҳон чемпионатида гол урушни, боксёр жаҳон чемпион бўлишни, меъмор дунёдаги энг гўзал иморатни қуришни орзу қилади ва шу мақсад йўлида бир умр ҳаракатланади . Мен эса, дунёда ҳеч бўлмаса битта, асрлар оша яшайдиган шеър ёзишни орзу қиламан. Ва шу мақсад йўлида сўнгги нафасимгача курашаман. Шеър ҳаётим мазмури, шу пайтгача йўқотмаганим, ардоқлаганим ва бундан кейин ҳам йўқотмайдиган бойлигимдир! Мен учун биринчи ўринда Худонинг розилиги учун яшаш бўлса, бу йўлда шеърият менга энг яқин кўмакдошдир!


– Бугунги кунга қадар эришган энг катта ютуғингиз?


– Онамнинг саломатлиги, оиламнинг тинчлиги, шеърларим одамлар орасида ўқилаётганидир...


– Ўқувчиларга айтар сўзингиз?


– Худодан қўрқиш керак. Худодан қўрқмайдиган одамлардан қўрқиш, улардан узоқроқ яшаш керак. Энг тушкун, энг мағлуб ҳолатларда, бир марта йиқилдим, бир марта енгилдим, ҳатто ўн марта йиқилсам ҳам албатта курашаман ва албатта ғалаба қозонаман, мен кучлиман ва мен бахтли бўлишга лойиқман, ўз иқтидоримни намоён этишга қодирман деб яшаш керак. Бугун интилганлар, эртага ғалабага етиб борадилар! Толеингиз баланд, мартабангиз улуғ бўлсин! Сўзнинг қудратига ишонинглар! Айтар сўзим шу...

Ko'rildi: 1152 | Qo'shdi: master | Рейтинг: 0.0/0
Xamma muhokamalar: 1
1 Sergber  
0
<a href=http://zmkshop.ru/uslugi/zdaniya-i-doma-iz-metallokarkasa/>изготовление из металлокаркаса</a>

Имя *:
Email *:
Код *:

Qidiruv

Sana ro'yxati

«  Июль 2012  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Yangiliklar Arxivi

Block title


Portal mamuryati:
Admin
Агент@mail.rumaster_alijon@mail.ru
----------------------------

(+99890) 612-60-61
----------------------------
Агент@mail.ruАгент@mail.ruАгент@mail.ru